date
views 5 140

Байрам кунлари Тошкентда транспорт ҳаракати чекланадиган кўчалар рўйхати

Байрам кунлари Тошкентда транспорт ҳаракати чекланадиган кўчалар рўйхати
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХ Бош бошқармаси байрам кунлари (20-22 март кунлари, соат 06:00дан 21:00гача) барча турдаги транспорт воситалари ҳаракати чекланиши режалаштирилган кўчалар рўйхатини маълум қилди. Рўйхат Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси расмий сайтида келтирилган.

Кўчалар рўйхати:
- Кўргазма кўчаси – Катта ҳалқа айланма йўли (КҲАЙ) кўчасидан Корхожи ота кўчасига қадар;

- Сандиққўрғон 4-тор кўчаси – КҲАЙ кўчасидан Корхожи ота кўчасига қадар;

- Сандиққўрғон 3-тор кўчаси – КҲАЙ кўчасидан Корхожи ота 1-тор кўчасига қадар;

- А.Пўлат кўчаси – Кўргазма кўчасидан Ифтихор кўчасига қадар;

- Уста Ширин кўчаси – Кўргазма кўчасидан Ифтихор кўчасига қадар;

- Корхожи ота 1-тор кўчаси – Кўргазма кўчасидан Ифтихор кўчасига қадар;

- Корхожи ота кўчаси – Кўргазма кўчасидан Ифтихор кўчасига қадар;

- Лабзак кўчаси – Қодирий кўчасидан Зулфияхоним кўчасига қадар;

- А.Қодирий кўчасидан Лабзак кўчасига тушиш йўли.

Шунингдек, 20-22 март кунлари байрам тадбирлари ўтказиладиган маданият ва истироҳат боғларига туташ кўчаларда халқ сайли вақтида вазият тақозо этганда транспорт воситаларининг қатнови вақтинча тўхтатилиши режалаштирилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Байрам кунлари Тошкентда транспорт ҳаракати чекланадиган кўчалар рўйхати