08:28 / 19.03.2018
5 339

Қорақалпоғистонда 6 миллион еврога Голланд иссиқхонаси қурилмоқда

Қорақалпоғистонда 6 миллион еврога Голланд иссиқхонаси қурилмоқда
Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳри яқинида Голландиянинг Dalsem компанияси помидор етиштириш учун майдони 2,7 гектарга тенг бўлган иссиқхона қурмоқда. Қиймати олти миллион еврога тенг бўлган лойиҳани жорий йилнинг август ойи охирига қадар якунлаш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда AgroWorld Uzbekistan 2018 13-халқаро кўргазмасида компания менежери Фарҳод Раҳматов маълум қилди.

Иссиқхонада гидропоника тизими қўлланилади, сабзавотлар махсус осма лотокларда етиштирилади. Қурилма баландлиги етти метрга яқин бўлади. Иссиқхоналарда иситишнинг бир неча босқичи қўлланилади.

Чанглатиш асаларилар ёрдамида амалга оширилади, бу экологик тоза маҳсулот олиш имконини беради. Барча тизимлар ўсимликлар учун оптимал микроиқлим яратиш учун ўйлаб чиқилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қорақалпоғистонда 6 миллион еврога Голланд иссиқхонаси қурилмоқда