«Ўзбекистон 24» телеканалида Президент Шавкат Мирзиёевнинг Самарқанд вилоятига амалга оширган ташрифига бағишланган репортажда Давлат раҳбарининг Имом Бухорий зиёратгоҳида қилган ниятлари, ўқиган дуоси кўрсатилди.
Худо таолонинг ўзи, улуғ боболаримиз бизга мададкор бўлиб, куч-қудрат бериб турибди. Халқимизнинг оғирини сал енгил қилсак, ана шунда шу буюк аждодларимизга муносиб бўламиз. Ҳозир қилаётган ҳамма ҳаракатларимиз шу билан чамбарчас боғлиқ. Баҳорнинг илк кунларида, Наврўзи айём арафасида шу зиёратга келишимиз бежиз эмас.
Мана шу бобомиз кўп оғир, мушкул масалаларимизни ечишга мададкор бўлиб келяптилар. Сизларга катта раҳмат — масжидларда, жума намозларида халқимизни инсоф, диёнат, меҳнатга чақиришга жуда катта урғу беряпсизлар.
Ҳаракат бўлмаган давлатда барака бўлмайди. Мана, экин-текинларни бошлаяпмиз, Худонинг ўзи бало-қазосидан асрасин. Илойим, биримиз икки бўлсин. Далага чиқиб, меҳнат қилаётган халқимизнинг дастурхони бутун бўлсин. Ҳамма ниятларимизни амалга ошириб, Худо келгуси йил шу кунларда эсон-омон шу ерларда кўришиш насиб қилсин.

Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Президенти
Президент Самарқанд вилоятига ташрифи давомида Имом Бухорий мажмуасини зиёрат қилгани ҳақида аввал ҳам хабар берилган эди. Шу ерда Шавкат Мирзиёевга мажмуани реконструкция қилиш бўйича лойиҳа тақдимоти ўтказилган эди. Президент лойиҳани такомиллаштириш, мажмуадаги шароитларни янада яхшилаш бўйича кўрсатмалар берган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»