Бугун, 21 март куни республикамизнинг барча ҳудудлари бўйлаб Наврўз байрами кенг нишонланмоқда.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳридаги «Ўзэкспомарказ»да ташкил этилган байрам сайлида иштирок этди ва ўзбек халқини Наврўз умумхалқ байрами билан табриклади.
«Далаларимизда, узоқ-узоқ қишлоқларимизда халқимиз Наврўзи оламни, уйғониш, яшариш байрамини катта тантана билан кутиб олмоқда. Албатта, жонажон ватанимизда бўлаётган ўзгаришлар, қабул қилган стратегиямизнинг энг катта маъно-мазмуни шу халқимизни рози қилишдир.
Бугун албатта байрамни катта сайил тарзида ўтказганимиз бежиз эмас. Қишдан чиққан халқимиз баҳорий байрамни катта хурсандчилик, шукроналик билан кутиб олмоқда.
Вилоятларимизни айланиб чиққанимизда оқсоқолларимиз, мунис оналаримиз, сингилларимиз, фарзандларимизнинг кайфиятлари ҳаммамизга куч бағишлади.
Деҳқонларимиз, чигит қадаётган фермерларимиз, далаларда ишлаётган меҳнаткашларимизга қут-барака тилаймиз. Уларнинг қилган дуолари юртимизга тўкин-сочинлик олиб келсин.
Жонажон ватанимизда кўп миллатли халқимиз миллатидан, тилидан, динидан қатъи назар бир оила бўлиб яшамоқда. Илойим кўз тегмасин, илойим халқимизнинг ҳамма ниятлари амалга ошсин, халқимизнинг энг катта мақсади - юртимизда тинчлик бўлсин, юртимизга кўз тегмасин. Яна бир марта сизларни Наврўзи олам билан табриклайман. Саломат бўлинглар!», деди президент.
«Ўзэкспомарказ» кўргазмалар мажмуасида бўлиб ўтаётган тадбирда президентга бош вазир Абдулла Арипов ҳамда ҳукумат аъзолари ҳамроҳлик қилмоқда. Кўргазмалар мажмуасида ҳар бир вилоят ўз стендини намойиш этмоқда. Тадбирда иштирок этиш учун хорижлик меҳмонлар, республика фаоллари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, талабалар таклиф этилган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади