17:01 / 23.03.2018
7 415

Энди "фоҳишахона"ларга борган эркаклар ҳам жаримага тортилади...ми?

Энди "фоҳишахона"ларга борган эркаклар ҳам жаримага тортилади...ми?
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси фоҳишахонага борган шахсларга нисбатан жазо белгиланишини таъминловчи моддаларга қўшимча киритишни таклиф этмоқда. Бу борадаги лойиҳа Адлия вазирлиги томонидан Нормaтив ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокамаси порталига жойлаштирилди.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 190-1 моддасига таклиф этилаётган ўзгартиришга кўра, жинсий эҳтиёжини қондириш мақсадида фоҳишахонага борган шахслар энг кам иш ҳақининг (ЭКИҲ) 1 баравари миқдорида жаримага тортилишини назарда тутади.

Айни вақтда, кодексда фоҳишалик билан шуғулланган шахслар ЭКИҲнинг 1 бараваридан 3 бараваригача жаримага тортилиши белгиланган бўлиб, ушбу ҳолат бир йил ичида қайта такрорлангудек бўлса, жарима миқдори ЭКИҲнинг 3—5 бараварига тенг бўлади.

Шунингдек, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 39-1-моддасини тўлдириш режалаштирилган, унга кўра жарима билан бирга маъмурий суд «Фоҳишалик билан шуғулланиш» ва «Фоҳишахоналарга ташриф буюриш» моддалари бўйича жиноятларни содир этган шахсларга «мажбурий тиббий чоралар» тайинлаши мумкин бўлади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Энди "фоҳишахона"ларга борган эркаклар ҳам жаримага тортилади...ми?