Фото: «Газета.uz»
22 мартдан ёзги мавсум учун «Тошкент-Бишкек-Балиқчи-Тошкент» йўналиши бўйича темир йўл алоқаси ишга туширилди.
«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ матбуот хизматидан «Газета.uz"га хабар қилинишича, Иссиқкўл қирғоғигача ҳафтанинг пайшанба кунлари Тошкент Марказий вокзалидан 20:50 да йўлга чиқилади.
Йўлга 25 соату 39 дақиқа сарфланади. Бишкекка поезд 16:03 да етиб боради, Балиқчи посёлкасига эса — 22:29 да. Тошкентга поезд шанба куни 1:59 да отланиб, якшанба куни 5:30 да пойтахтга етиб келади.
300 йўловчига мўлжалланган поезд биринчи синф (CB), 5 купе, 2 та плацкарт ва вагон-ресторанни ўз ичига олади.
Иссиқкўл билан темир йўл алоқасини ўрнатиш тўғрисидаги келишув Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбековнинг Тошкентга ташрифи вақтида имзоланган эди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)