Пойтахтдаги «Сергели» ва «Янгиобод» бозорларини Тошкент вилоятининг Юқоричирчиқ туманига кўчириш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда «Тошбозорсавдо» уюшмаси вакили маълум қилди, дея хабар беради «Газета.uz».
Автобозорни Сергели туманидан кўчириш масаласи аҳолига туғдираётган ноқулайлик билан асосланмоқда. Бозор турар жой мавзеларини шаҳар маркази билан боғловчи йўлда тирбандликларни келтириб чиқармоқда. «Янгиобод» бозори эса унинг ўрнини «Яшнобод» инновацион технопарки эгаллаши муносабати билан кўчирилмоқда.
Аввалига бозорларни пойтахт вилоятининг Чиноз туманига кўчириш имконияти кўриб чиқилган эди. Бироқ ҳозирда бунинг учун Юқоричирчиқ туманининг «Наврўз» маҳалласидан 50 гектар майдон таклиф қилинмоқда, дея маълум қилди уюшма вакили.
«Тошбозорсавдо»га зарурат туғилганда янги жойга кўчиш учун тадбиркорларни юк машиналари ва ишчи кучлари билан таъминлаш вазифаси топширилди.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги вакили бозорларни кўчириш учун таклифлар ичидан айнан Юқоричирчиқ варианти танлаб олинганини тасдиқлади. Ҳозирда у ерда тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. «Аниқ Тошкент вилоятига кўчирилади, бироқ қачонлиги ҳозирча номаълум», — деди пойтахт маъмурияти вакили.
Маълумот учун, «Сергели» автомобиль бозори майдони 23,7 гектар, ишлатилган буюмлар савдосига ихтисослашган «Янгиобод» бозори эса 15,1 гектарни ташкил этади.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ «Янгиобод» бозори Бектемир туманига кўчирилиши билдирилганди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)