Оҳангарон туманида Isuzu ва MAN русумли юк машиналари тўқнашуви оқибатида 25 ёшли йигит вафот этди. Бу ҳақда Тошкент вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси хабарига асосан Дарё нашри хабар берди.
Қайд этилишича, 2018 йил 23 март куни соат 06:40 ларда 1995 йилда туғилган бешариқлик ҳайдовчи «Рапқон-Прогрес-Файз» МЧЖга тегишли Isuzu русумли юк автомашинасини бошқариб кетаётиб, «Олмалиқ—Тошкент» автомобиль йўлининг 22-километрида шу йўналишда олдиндан ҳаракатланиб кетаётган MAN юк машинаси билан тўқнашув содир этган.
Фото: Тошкент вилоят ИИБ Тергов бошқармаси
«Ангрен Логистика маркази махсус юк транс» МЧЖга тегишли MAN юк машинасини 1962 йилда туғилган ангренлик эркак бошқариб келаётган бўлган.
Тўқнашув оқибатда Isuzu юк автомашинаси йўловчиси, 1993 йилда туғилган фарғоналик йигит олган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган.
Фото: Тошкент вилоят ИИБ Тергов бошқармаси
Ҳолат юзасидан Оҳангарон туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят Кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)