08:27 / 27.03.2018
5 408

2 миллионга яқин АҚШ долларини ўзлаштирган фирибгарлар қўлга олинди

2 миллионга яқин АҚШ долларини ўзлаштирган фирибгарлар қўлга олинди
23 март куни Тошкент шаҳар ИИББга тушган ҳужжатларга кўра, 2017 йил 28 август куни Чилонзор 9-даҳа 12-уй 22-хонада яшовчи, 1972 йилда туғилган Б.Ахатов “Еlegant Trade Business” МЧЖ ташкил этиб ушбу МЧЖга қариндоши, 1984 йилда туғилган Ж.Раҳмоновни раҳбар этиб тайинлаб, 2017 йил 30 август куни Афсона кўчасида жойлашган офисида Украина Республикаси фуқароси, 1986 йилда туғилган Я.Пишак билан 2.000.000 АҚШ доллари миқдорида бўлган фармацевтика маҳсулотларини сотиб олиш бўйича шартнома тузган.

Пулларни 90 кун ичида тўлиқ тўлаб беришни ваъада қилиб, 1.750.146 АҚШ долларига тенг дори-дармон ва фармацевтика маҳсулотларини олиб, пулни келишилган муддатда бермасдан, 2017 йил 18 декабрь куни ўз мажбуриятларини “Реgas meva biznes” МЧЖ раҳбари Х.С.Ядгаровга ўтказиб бериб, сотиб олинган фармацевтика маҳсулотларини сотиб савдодан тушган 1.750.000 АҚШ долларини “Рнаrm Produkt” МЧЖнинг қурилишига инвестиция тариқасида киритиб пулларни шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлиги кўрсатилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилди.

Натижада Ж.Раҳмонов ушланган. Б.Ахатовни ушлаш чоралари кўрилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 2 миллионга яқин АҚШ долларини ўзлаштирган фирибгарлар қўлга олинди