
Афзал Қувватов ўтган йили Шоҳидани (исм-шарифлар ўзгартирилган)ни “каттароқ” танишлари орқали Навоий давлат педагогика инситутига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, эвазига қизнинг онасидан 3 минг доллар сўрайди. Икки томонлама “манфаат”ли бу келишув афсуски, Навоий шаҳридаги 10-умумтаълим мактаби ёнида ёмон оқибат билан тугайди.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги департаментнинг Навоий шаҳар бўлими ва вилоят ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбир натижасида Афзал ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Хабарга кўра, мазкур ҳолат юзасидан А.Қувватов Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми ва 28-, 211-моддаси 1-қисмлари билан айбдор деб топилиб, унга нисбатан 2 йил 6 ой муддатга озодликдан чеклаш жазоси тайинланган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар