
Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти Самарқанд тумани ходимлари томонидан Самарқанд шаҳар, 1-туғуруқхона врач-гинекологи пора олаётганда қўлга олинди.
Самарқанд шаҳар, 1-туғуруқхона врач-гинекологи, Фируза Мўминова кўрсатган тиббий хизмати учун бемор Норқулова ва Ваҳобовадан 150 АҚШ доллари миқдорида пора сўраган.
Шифокор ҳуқуқ-тартибот идораси ходимлари томонидан жиноят устида қўлга олинди. Ушбу ҳолатни қуйидаги ҲАВОЛА орқали кўриш мумкин.
"Мен тиббий ёрдам сўраб, Самарқанд шаҳар 1-туғуруқхона врач-гинекологи ҳузурига бордим. Шунда, шифокор Ф.Мўминова тиббий хизмат учун мендан 150 АҚШ доллари миқдорида пул талаб қилди. Шундан кейин туман департаментига мурожаат қилдим", - дейди бемор Бахтигул Норқулова.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.