07:30 / 30.03.2018
6 924

“Бундан кейин мебелни келин томон сотиб олмайди”

“Бундан кейин мебелни келин томон сотиб олмайди”
– Энди аввалгидай истиҳола қилмаяпмиз, қатъий назоратни ўрнатяпмиз. Талабимиз шу – бундан кейин мебелни келин томон сотиб олмайди. Йигитларда орият ва ғурур бўлса, бу тартибга амал қилишади, – дейди Поп тумани 2-ФХДЁ бўлими мудираси Гулнора Алимова.

Г.Алимованинг таъкидлашича, туман ҳудуди катталиги боис бу ерда 2 та ФХДЁ бўлими фаолият юритади. Унга бириктирилган ҳудудда ўтган йилда 680 та никоҳ қайд этилган бўлса, 2018 йилнинг 2 ойида 65 тани ташкил этмоқда.

– “Маҳалла” ва “Нуроний” жамғармаси қўшма мурожаати, Олий Мажлис Сенатининг қарори билан маъқулланган низом лойиҳаси ҳозир қизғин муҳокама қилинмоқда, – дейди Поп тумани 2-ФХДЁ бўлими мудираси Гулнора Алимова. – Тўй ва маросимлар миллий қадриятларимизга мос ўтказилмоқда. Масалан, тўйдан бир кун олдин бўладиган куёвнинг ўртоқлари ва қизнинг дугоналари қатнашадиган “ЗАГС” маросими бекор қилинди. Қиз томон наҳорда берадиган ош йўқ қилинди. Тўйолди шаҳар айланишлари, бошқа ортиқча маросимлар ўтказилмаяпти. Масалан, “Олмазор” маҳалласида Нусратулло Аҳмедов ҳамда Одина Раҳмоналиеванинг намунали никоҳ тўйи барчага ибрат бўлди. Никоҳ тўйларига бундай муносабат келгусида ажримларнинг олдини олишга ҳам хизмат қилади.

Ўтган йилда туманда 2 мингта никоҳ қайд этилган бўлса, суд қарори билан 231 та никоҳ бекор қилинган. Жорий йилнинг ўтган 2 ойида бу кўрсаткич 176 та оила ҳисобга олинган, шу йилнинг 2 ойида барбод бўлган оилалар туманда 42 тани ташкил қилмоқда.

Манба: ЎзА

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » “Бундан кейин мебелни келин томон сотиб олмайди”