30 март куни интернетда Ўзбекистондаги мактабгача таълим муассасаларидан бирида боғча тарбиячиси болаларга қўл кўтараётгани тасвирланган видеоёзув тарқалди.
[media=https://youtu.be/at6JAd6rN_s]
Мактабгача таълим вазирлиги матбуот хизмати берган изоҳда вазирлик ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари бошлагани айтилган. Вазирлик ҳозирча ушбу видео қачон, қаерда, қайси болалар боғчасида олинганини аниқлай олмади.
«Мактабгача таълим вазирлиги ушбу ҳолатни ўз назоратига олиб, тезкор ишчи гуруҳи томонидан суриштирув ишлари олиб борилаётганлигини маълум қилади.
Текширув якунлари билан аниқланган ҳар бир ҳолат бўйича Мактабгача таълим вазирлиги жамоатчиликни хабардор қилиб боради», дейилади изоҳда.
Бунгача ҳам интернетда бир неча марта боғча тарбиячилари болаларни қаттиққўллик билан тарбиялаётгани тасвирлари тарқалган, вазирлик ва тегишли идоралар шу асосда тегишли чораларни кўришганди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?