Бухоро вилояти Ромитан туман ИИБга, Ўба МФЙ, Ёқубшайх қишлоғида яшовчи Бешим Сафаров ариза билан мурожаат қилиб, номаълум шахс яшаш уйи молхонасига ғайриқонуний равишда кириб, баҳоси 5.000.000 сўмлик сигирини яширин равишда ўғирлаб кетганлигини билдиради.
Шу кунинг ўзида Шофиркон туман ИИБга, Читгарон МФЙ, Читгарон қишлоғида яшовчи Ҳаким Қазоқов ҳам молхонасидан баҳоси 400.000 сўмлик қўйини ўғирлаб кетилганлиги тўғрисида ариза билан мурожаат қилади.
Ромитан тумани Ўба маҳалла фуқаролар йиғини, Ёқубшайх қишлоғида тунги вақтда шубҳали кезиб юрган “Малибу” автомашинаси ИИБ ходимларини эътиборсиз қолдирмади.
Ушбу автомашинанинг белгиларини илғаган ходимлар унинг ортидан кузатув ишлари олиб боришганда, автомашина Вобкент тумани, Шакаркент МФЙ, Халач қишлоғида яшовчи, 1960 йилда туғилган Аминов Шамси Шароповичга тегишли эканлиги аниқланди.
Шамси Аминов муқаддам содир этган турли жиноятлари учун 9 маротаба судланиб, охирги маротаба гиёҳвандлик билан боғлиқ бўлган жиноятларни содир қилганлиги учун жазо муддатини ўтаб чиққан бўлсада, бундан ўзига тегишли хулоса чиқармасдан, уни яна текин бойлик орттиришнинг хумори тутади.
Бу гал у ўзининг қинғир “фаолияти”ни амалга оширишда ўзининг куёви, Вобкент тумани, Шакаркент МФЙ, Халач қишлоғида яшовчи, муқаддам Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексинингг 266-моддаси билан судланган, 1988 йилда туғилган Эргашов Мардон Мажидовични жиноий шерик сифатида танлаб, қайнота-куёв бир гуруҳга бирлашадилар.
Пухта ўйланган режаларига асосан, улар Бухоро вилоятининг турли ҳудудларида яшовчи фуқароларнинг қорамол ва қўй-қўзиларини яширин равишда ўғирлашга келишиб оладилар.
Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида ушбу жиноятларни қайнота-куёв биргаликда содир қилганликлари аниқланишига эришилиб, шу орқали вилоятнинг турли ҳудудларида содир этилган ва очилмасдан қолаётган мол ўғриликлари фош этилди.
Қайнота-куёв қинғир ҳаракатларидан ҳеч ким шубҳаланмаслиги учун қўлга киритилган қўй-қўзилар, ҳаттоки, қорамолларни ҳам Шамси Аминовга тегишли бўлган "Малибу" русумли автомашинада ташиб келганлар.
Аминов Шамси Шароповичнинг яшаш хонадони ва ёрдамчи хўжаликлари холислар иштирокида кўздан кечирилганда, дала ҳудудида жойлашган молхонасида турли ҳудудлардан ўғирлаб келинган қўй-қўзилар ва қорамоллар, бундан ташқари, турли эҳтиёт қисмлар ва ёқилғи маҳсулотлари борлиги аниқланди.
Мазкур ҳолатлар юзасидан фуқаролар Мардон Эргашов ва Шамси Аминовларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси 2-қисми “в, г” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?