6 460
Шавкат Мирзиёев: "Қанча пул кетса ҳам, мактаб ва боғчаларга камералар ўрнатиш керак" (видео)
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 30—31 март кунлари Жиззах вилоятида ташриф билан бўлди. Ташриф давомида давлат раҳбари Жиззах шаҳар Ички ишлар бўлими 2-сон ички ишлар бўлинмасида ҳам бўлгани ҳақида Дарё хабар беради.
Президент матбуот хизмати ушбу бўлинмага ташрифнинг айрим тафсилотлари ҳақида видеолавҳа эълон қилди. Шавкат Мирзиёев «Хавфсиз шаҳар» лойиҳаси доирасида шаҳар бўйлаб ўрнатилган кузатув камералари фаолияти билан танишган, шунингдек, барча мактаб ва болалар боғчаларини камералар билан кузатиб бориш зарурлигини таъкидлаган.
«Мактаб билан болалар боғчаларига камераларни албатта ўрнатиш керак. Бунинг учун қанча пул керак бўлса, беринглар», — деб Президент мутасаддиларга топшириқ берган.
Қайд этиш жоиз, Президент ташрифи билан бир вақтда Жиззахдаги мактабгача таълим муассасаларидан бирида тарбиячининг болаларга қўл кўтариши билан боғлиқ можаро юз берди. Мазкур ҳолат ортидан тарбиячи, боғча мудираси, шаҳар мактабгача таълим бўлими раҳбари ишдан кетди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди