
Ўзбекистон Ҳиндистонга ўз ҳудудига мудофаа ишлаб чиқариш мажмуасини жойлаштиришни таклиф қилди, деб ёзади «Дарё» Ҳиндистоннинг The Economic Times нашрига таяниб.
Таклиф айни пайтда илк муҳокама босқичида турибди. Ҳиндистон шунингдек, Ўзбекистонга ўз қурол-яроғларини экспорт қилишни режалаштирмоқда. Мудофаа соҳасидаги ҳамкорликнинг ривожланишига ҳар иккала мамлакатнинг Россия қуролидан фойдаланиши имконият яратиши мумкин, дейилади хабарда.
Таъкидланишича, Ҳиндистон ташқи ишлар вазири Мубашир Жавод Акбар ўтган ҳафта Ўзбекистонда тўрт кунлик ташриф билан бўлган. У республика Мудофаа вазири билан учрашиб, мудофаа соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш имкониятини муҳокама қилган.
Ўтган ҳафта Ҳиндистон ташқи ишлар вазири Мубашир Жавод Акбар Ислом Каримов номидаги музейга ташриф буюргани хабар берилган эди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.