date
views 4 549

Судларга кимлар, қандай тартибда мурожаат қилиши мумкин?

Судларга кимлар, қандай тартибда мурожаат қилиши мумкин?
Муайян низога оид ариза ёки даъво аризаси билан судга 3 тоифадаги шахс мурожаат қилишга ҳақли. Бу ҳақда Адлия вазирлиги эслатиб ўтди.

Улар:
  • Ўзининг ҳуқуқи ёки қонун билан қўриқланадиган манфаатини ҳимоя қилишни сўраб мурожаат қилаётган шахслар;
  • Прокурорлар;
  • Қонунга мувофиқ бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш учун судга мурожаат этишга ҳақли бўлган давлат органлари ва ташкилотлар.

Судларга даъво аризаси, ариза, илтимоснома ва шикоят қуйидаги тартибда берилиши мумкин:
  • Судларга бевосита ташриф буюрган ҳолда суднинг девонхонаси ёки суд раҳбарияти, судьяларнинг шахсий қабули орқали;
  • Почта алоқа бўлимлари орқали;
  • Уйдан, ишхонадан ёки интернет тармоғидан фойдаланган ҳолда электрон равишда Олий суднинг расмий веб-сайти ёки ахборот тизимининг веб-сайти орқали.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Судларга кимлар, қандай тартибда мурожаат қилиши мумкин?