11:28 / 05.04.2018
7 451

Андижонлик қотил она 3 ёшли ўғлини нимага ўлдирганини айтди (видео)

Андижонлик қотил она 3 ёшли ўғлини  нимага ўлдирганини айтди (видео)
Жорий йилнинг 2 апрел куни Қўқон шаҳрида эшитган инсонни ларзага келтирадиган жиноят содир этилгани ҳақида хабар берган эдик.

«Севимли» телеканалининг «Замон» информацион дастурининг ижодкорлари томонидан воқеа жойидан лавҳа тайёрлашди, деб маълум қилади Даракчи нашри.

Хабарда айтилишича, Қўқон шаҳрининг Туркистон кўчасидаги бино олдидаги арча дарахтлари тагидан 3 ёшли вояга етмаган ўғил боланинг жасади топилган.

Ўтказилган тезкор қидирув-суриштирув ҳаракатлари давомида мурғақ болани қасддан ўлдирган инсон ўзининг онаси бўлиб чиқди.

Андижон вилояти Қўрғонтепа туманида истиқомат қилувчи Андижон вилояти Қўрғотепа тумани Маъмуробод қишлоғи Намуна кўчаси 18-уйда истиқомат қилувчи Саидахон Тиллаволдиева Муроджон қизи ўзининг ўғли бўлган, 2015 йил 4 ноябрда туғилган Фирдавсбек Иброҳимжоновни бўғиб ўлдирган. Жиноятни яшириш мақсасида қотил она боланинг жасадини арча тагига яшириб қўяди.

Тезкор тадбирлар давомида 3 апрель куни Саида Тилаволдиева Тошкент шаҳрида қўлга олинган. Мазкур видеони қуйидаги >>>ҲАВОЛА орқали кўриш мумкин.

Айни кунларда мазкур жиноят буйича тергов ҳаракатлари олиб борилмокда.

Эслатиб ўтамиз, Саидахон Тиллаволдиева турмушидан ажрашиб, ота уйида яшай бошлаган. Жорий йилнинг 23 март куни эса оилавий низо туфайли 3 ёшли ўғли билан ота уйини тарк этиб, вақтинча ишлаш мақсадида Тошкент шаҳрига боради. Лекин фарзанди билан ўзига мос иш топа олмайди. 2 апрель куни у фарзанди Фирдавсни вақтинча қараб туриши учун таниши Ж.Уга қолдириш мақсадида Тошкентдан Учкўприк туманига келади. Таниши Ж.Уни топа олмагач, йўналишли автобусда Қўқон шаҳрига келиб, Қўқон–Тошкент автобекати ҳудудида ўғлини бўғиб ўлдиради ва ишлаш мақсадида яна Тошкент шаҳрига қайтади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Андижонлик қотил она 3 ёшли ўғлини нимага ўлдирганини айтди (видео)