06:30 / 11.04.2018
4 525

“Тошкент – Алмати” йўналишида автобус қатнови қачон бошланиши маълум бўлди

“Тошкент – Алмати” йўналишида автобус қатнови қачон бошланиши маълум бўлди
Жорий йилнинг 12 апрелидан “Тошкент - Алмати” йўналишида автобус қатнови йўлга қўйилади. Бу ҳақида “Ўзавтотранс” агентлиги хабар берди.

Мазкур йўналиш бўйича мунтазам қатновлар кунига уч марта(16:00, 17:00 ва 18:00) “Тошкент” автовокзалидан амалга оширилади. “Алмати - Тошкент” йўналишидаги автобуслар эса “Сайран” автовокзалидан йўлга чиқади.

“Ўзавтотранс” агентлиги Қозоғистоннинг инвестиция ва ривожланиш вазирлиги Транспорт қўмитаси билан биргаликда бу борадаги тайёргарлик ишларини олиб борди. Эртага пилот рейс бажарилади.
Йўналиш масофаси 818 километр, йўлга кетадиган вақт 16 соату 30 дақиқа. Жадвал бўйича 30 дақиқа “Ғишткўприк”(Ўзбекистон) ва “Жибек Жоли” постларидан божхона ва чегара назоратидан ўтиш учун ажратилган.

Йўлкира ҳақи мос равишда 100 минг сўм ва 4000 тенге этиб белгиланди. Ўзбекистон мазкур қатновда Хитойнинг “Yutong” русумли, Қозоғистон эса Бельгиянинг “VANHOL” русумли автобусларидан фойдаланади.

Ушбу йўналишга хизмат кўрсатиш учун Ўзбекистон томонидан “ERKIN EMINA EXPRESS TOUR” ташувчиси танланди. Мазкур компания Қозоғистоннинг “ЮГ ТРАНС ЛАЙН” ташувчиси билан қўшни давлат ҳудудида автобусларга хизмат кўрсатиш(техник кўрик, ҳайдовчиларнинг тиббий кўриги, автобусларни муҳофаза қилиш ва ювиш) бўйича ўзаро ҳамкорлик қилишга оид шартнома имзолади.

Ҳар икки томон божхона ва чегара хизматлари “Тошкент – Алмати - Тошкент” йўналишидаги йўловчилар ҳамда автобусларни чегарани кесиб ўтиш пайтидаги чегара ва божхона тартиб-таомилларини юқори тартибда ўтказиш билан боғлиқ масалаларни ҳал этди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » “Тошкент – Алмати” йўналишида автобус қатнови қачон бошланиши маълум бўлди