07:03 / 11.04.2018
6 002

Масжидда ўғирлик қилган шахс 8 йилга озодликдан маҳрум қилинди (видео)

Масжидда ўғирлик қилган шахс 8 йилга озодликдан маҳрум қилинди (видео)
Шу йилнинг 24 январь ҳамда 15 февраль кунларида Тошкент шаҳрида жойлашган Минор масжидида ўғрилик содир этган шахс устидан суд жараёни бўлиб ўтди. «Kun.uz» манбаси маълум қилишича, у 8 йил муддатга озодликдан маҳрум этилган.

Судланувчи асли фарғоналик бўлган Абдуллаев Шахбоз муқаддам судланган бўлиб, биринчи марта ўғирлик жиноятини содир этганида жарима жазоси билан чегараланган, иккинчи марта фирибгарлик жиноятини амалга оширганида унга нисбатан амнистия акти қўлланилган, 2015 йилда учинчи марта ўғирлик жиноятини қилган вақтида 6 йилга озодликдан маҳрум қилинган, лекин 2017 йил ёзида Оҳангарон туман судининг ажримига кўра, қолган жазо муддати ойлик иш ҳақидан ушлаб қолиш шарти билан, ахлоқ тузатиш ишлари жазосига алмаштирилган эди.

Жазолардан хулоса чиқармаган Шахбоз жорий йилнинг 24 январь ва 15 февраль кунлари Минор масжиди таҳоратхонасига кириб, илгакка илинган, назоратсиз қолган жабрланувчиларнинг кийимларидан жами 1 миллион 150 минг сўм пулларини ўғирлаган.

9 апрель куни жиноят иши судья А.Мирзаханов бошчилигида, М.Ғиясов котиблигида ва тарафлар иштирокида очиқ суд мажлисида кўрилди.

Жиноят ишлари бўйича Бектемир туман суди томонидан жазони енгиллаштирувчи (қилмишидан пушаймонлиги, оилавий шароити ва бошқалар) ва оғирлаштирувчи (илгари ҳам масжидлардан пул ўғирлаб келганлиги ва бошқалар) барча ҳолатларни ҳисобга олиниб, у Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми «а» бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топди. Фарғона шаҳар судининг 03.06.2015 йилдаги ҳукми билан тайинланган жазонинг ўталмаган қисмини қисман қўшиш йўли билан узил-кесил 8 (саккиз) йилга озодликдан маҳрум этилди. Жазо қаттиқ тартибли колонияда ўталиши белгиланди.

Ҳукмдан норози тарафларга юқори турувчи судга шикоят қилиши ёки протест билдириш ҳуқуқи тушунтирилди.

Бундан олдинроқ Минор масжидидаги ўғрилик тасвирлари эълон қилинганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Масжидда ўғирлик қилган шахс 8 йилга озодликдан маҳрум қилинди (видео)