18:54 / 11.04.2018
4 466

Япониялик сайёҳлар саёҳат учун Ўзбекистонни танлашди

Япониялик сайёҳлар саёҳат учун Ўзбекистонни танлашди
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпаниясининг "Boeing-767" самолётида Токио — Нарита — Тошкент йўналиши бўйлаб парвоз қилган 60 нафар япониялик сайёҳ юртимизга ташриф буюрди.
Ислом Каримов номидаги “Тошкент” халқаро аэропортида меҳмонларни “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК ҳамда ОАВ вакиллари кутиб олишди.

Бир ҳафталик сафар дастурига кўра, япониялик сайёҳлар пойтахтимизнинг диққатга сазовор жойлари ҳамда Урганч, Самарқанд ва Бухоронинг қадимий меъморий ёдгорликлари билан танишишни режалаштиришган.

16 апрель куни юртимиз меҳмонлари “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпаниясининг самолётида Японияга қайтиб кетишади.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистонда Япония фуқаролари учун визасиз режим жорий этилгандан сўнг, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси япониялик сайёҳларни Фукуоко, Нагоя ва Осака шаҳарларидан Самарқандга ташиш учун махсус дастур асосида ҳафтанинг душанба ва пайшанба кунлари қатновларни амалга оширмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Япониялик сайёҳлар саёҳат учун Ўзбекистонни танлашди