date
views 4 815

Сирдарёда чиқаётган кроссовкалар Шавкат Мирзиёевда катта таассурот қолдирди (фото)

Сирдарёда чиқаётган кроссовкалар Шавкат Мирзиёевда катта таассурот қолдирди (фото)
Фото: «President.uz»
Сирдарё туманида вилоят саноат корхоналарида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар намойиш этилди.

Шавкат Мирзиёев «Crocus uz compozit» корхонасининг ирригация лотоклари ишлаб чиқариш лойиҳасига алоҳида эътибор қаратди. Жорий йилнинг декабрь ойида фойдаланишга топширилиши режалаштирилган корхонада композит материалдан йилига 180 минг метр лоток ва қувурлар ишлаб чиқарилади. 150 киши иш билан таъминланади.

Президент суғоришда исрофгарчилик кўплиги, бундай сифатли лотоклар сувни тежаш ва ундан самарали фойдаланишда долзарб аҳамиятга эга эканини таъкидлади.

«Идеал аср» корхонасида ишлаб чиқарилаётган газ тежаш ускуналарининг аҳамиятига тўхталиб, бундай механизмларни ҳамма жойда ўрнатиш зарурлиги қайд этилди.

Сирдарё туманидаги «Wang da group» қўшма корхонасида ишлаб чиқарилаётган металл маҳсулотлар, Гулистон шаҳрида «Зиннур» бренди остида тайёрланаётган кроссовкалар Президентимизда катта таассурот қолдирди.


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Сирдарёда чиқаётган кроссовкалар Шавкат Мирзиёевда катта таассурот қолдирди (фото)