09:39 / 16.04.2018
3 911

ЎзМТРК раҳбариятида яна ўзгариш

ЎзМТРК раҳбариятида яна ўзгариш
Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раисининг ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Абдусалом Шодмонов лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Kun.uz хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори билан ЎзМТРК раиси ўринбосари сифатида ишлаб келаётган Абдусалом Шодмонов жорий йилнинг 13 апрел куни ишдан бўшатилди. Айни пайтда бунга нима сабаб бўлгани ошкор этилмаяпти.

Kun.uz ахборот манбаси танишиб чиққан ҳужжатда Шодмоновнинг лавозимдан бўшатилиши Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов томонидан тасдиқлангани айтилади. Компания расмий сайтида эса раҳбариятдаги ўзгариш ҳақида расмий маълумот мавжуд эмас.

Эслатиб ўтамиз, ЎзМТРКда қисқа муддат ишлаган Хуршид Мирзоҳидов ўтган йилнинг 2 август куни телерадиокомпания раҳбарлигидан кетгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, унинг ўрнига 12 йил давомида телевидениега раҳбарлик қилган Алишер Хўжаев тайинлангани маълум бўлганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » ЎзМТРК раҳбариятида яна ўзгариш