23:37 / 17.04.2018
5 129

Арипов: "Сиз ҳокимлик вакилларига эмас, ўз ходимларингизга адвокатлик қилинг"

Арипов: "Сиз ҳокимлик вакилларига эмас, ўз ходимларингизга адвокатлик қилинг"
Бугун, 17 апрель куни Вазирлар Маҳкамасида Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан бошланган мажбурий меҳнатга қарши кампания доирасида бош вазир Абдулла Арипов раислигида йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда бош вазир қайси ҳудудларда қайси раҳбарлар томонидан бу борада қандай қонунбузарликлар содир этилгани мисоллар билан айтиб ўтилди. Бош вазир Ўзбекистонда давлат сиёсати буни ёқламаслиги, бу президент Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек, давлат сиёсатига хиёнат эканини таъкидлади. Мазкур ишга буйруқ бераётганлар, хусусан, шаҳар ва туман ҳокимлари, туман Халқ таълими бошқармалари ва бошқалар ўзларининг содиқлигини кўрсатиш учун бюджет ташкилотларини ишлатишини қаттиқ қоралади.

Йиғилиш давомида Халқ таълими вазири Улуғбек Иноятов ва Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов танқидга учради.

Йиғилиш вақтида Алишер Шодмоновга сўз берилди.

«Ҳақиқатан ҳам мен раҳбар сифатида шу масалага эътибор бермаганман ва назоратимга олмаганман. Муҳтарам президентимиз Сирдарё вилояти Сайхунободда ўтказган йиғилишдан кейин эртасига Жиззах вилоятидаги барча соҳа раҳбарлари, депутатлар, касаба уюшмалари раҳбарлари, жамоатчилик вакиллари, ҳокимлик вакиллари иштирокида йиғилиш ўтказдик. Бундан кейин ҳар битта вилоятда шундай йиғилиш ўтказишни режа қилиб олдик. Шу билан бир қаторда, 19 апрель куни соат 14:00да Бош вазир ўринбосари Акмалов Қаҳрамон Валиевич бошчилигида бутун Республика бўйича селектор ўтказишни режалаштирдик.

Шу билан бир қаторда, ҳар бир вазирлик ва бошқармаларда назорат гуруҳларини ташкил этдик. Ишонч телефонларига хабар бериш тизимини йўлга қўйяпмиз.

Ва, албатта, бу ерда ҳар бир раҳбаримиз ва ходимларимизнинг ҳуқуқий саводхонлиги ва маданиятини ошириш бўйича ҳам ишларни олиб боришимиз керак. Бунда ҳам ўзимизга чора-тадбирларни белгилаб олдик.

Мен муҳтарам президентимизга ва сизга миннатдорлик билдирмоқчиман. Чунки, мана шу ижтимоий соҳа, айниқса, тиббиёт соҳаси ходимларини бундай ноқонуний ишларга жалб қилишда қалқон бўлиб, тўсиқлар қўйиб бераяпсизлар. Шунинг учун мен миннатдорлик билдираман ва бу борада бундан кейин хатоларга йўл қўймасликка ваъда бераман», дея вазирнинг сўзларини келтирган «Kun.uz» мухбири.

Бош вазир маҳаллий ҳокимлик вакиллари ёнини олгани учун Соғлиқни сақлаш вазирини жиддий огоҳлантирди.

«Энди оғайни, бунақа маҳаллий ҳокимият органларига адвокатлик қилишни йиғиштириб қўйинг. Сизни огоҳлантириб қўяман, агар яна такрорланса, бошқача чора кўрилади сизга нисбатан.

Сиз, ўзингизнинг қўл остингизда ишлайдиган одамларга адвокат бўлишингиз керак. Маҳаллий ҳокимиятлар органларининг ёнини олиб, уларга гап тегмаслиги учун, ёки улар билан муносабатни бузиб қўйишдан қўрқиб яшайдиган бўлсангиз, бунақа иш кетмайди, тушундингизми», дейди бош вазир.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Арипов: "Сиз ҳокимлик вакилларига эмас, ўз ходимларингизга адвокатлик қилинг"