Бош прокуратура ҳузуридаги СВОЖЖДЛҚК департаментининг Самарқанд туман бўлими томонидан махсус тадбир ўтказилди.
Унда Самарқанд шаҳар 1-сон туғуруқ мажмуаси акушер-гинеколог шифокорлари Ф.М. ва Н.Р. олдиндан тил бириктириб В. ва Н.дан тиббий жарроҳлик амалиёти ўтказилгани ҳамда муолажалар эвазига 150 АҚШ долларини пора тариқасида олаётган вақтларида ашёвий далиллар билан ушландилар.
Ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, прокуратурага юборилган.
Бундан ташқари, департаментнинг Самарқанд вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган тадбирда Самарқанд вилояти перинатал маркази шифокори Ғ.К. ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб Ж.Р.нинг турмуш ўртоғи, бемор М.Ш.га жарроҳлик амалиёти ўтказилганини айтиб, 800 минг сўм пул талаб қилади.
Нафси бузуқ шифокор пулнинг 300 минг сўм пулини пора тариқасида олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга тушди. Ҳозирда мазкур шифокор Ғ.К.га нисбатан жиноят иши қўзғатилган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди