21:33 / 20.04.2018
9 857

Муборак туман халқ таълими бўлими мудири пора билан қўлга тушди (видео)

Муборак туман халқ таълими бўлими мудири пора билан қўлга тушди (видео)
Қашқадарё вилояти Муборак тумани халқ таълими бўлими мудири пора олаётган вақтида қўлга тушди. Бу ҳақда «Ўзбекистон 24» телеканалининг «Тезкор хабарлар» дастурида маълум қилинди.

Муборак туман халқ таълими бўлими мудири Олим Хайруллаев ўқитувчи Ўткировани 1-сон умумий ўрта таълим мактабига инглиз тили ўқитувчиси вазифасига ишга жойлаштириб қўйиш эвазига ундан 2,4 миллион сўм олаётган вақтида прокуратура органлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари томонидан ушланди.

Хабар беришларича, мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Муборак туман халқ таълими бўлими мудири пора билан қўлга тушди (видео)