00:04 / 21.04.2018
6 193

Ўқитувчи бемор онаси туфайли дарсдан кетиб қолган ўқувчисини урмоқда (видео)

Ўқитувчи бемор онаси туфайли дарсдан кетиб қолган ўқувчисини урмоқда (видео)
Бугун ижтимоий тармоқларда ўқувчи ўқитувчи томонидан оёқ кийими билан дўппосланиши тасвирланган видео тарқалди.

Маълум бўлишича, Урганч шаҳридаги Автомобиль ва йўллар касб-ҳунар коллежида юз берган воқеа деб номланган видеода ўқитувчи ва ўқувчининг исми фамилиялари келтирилмаган. Бироқ, ундаги суҳбатдан ўқитувчи кимё ва биологиядан дарс бериши, ўқувчи эса 1-курс талабаси Шерзод экани, онаси бетоблигини баҳона қилиб, дарсдан кетиб қолгани, ўқитувчи эса уни шу туфайли жазолаганини англаш мумкин.

Ўқитувчи ва ўқувчи ўртасидаги суҳбатдан тахминан мана шу тарзда кечган.
Ўқитувчи: «Кеча мен шундай сиқилдим, (кетаман деб) менга айтсанг бўлардику?»

Ўқувчи: «Кеча сизни изладим, ҳеч қаердан тополмадим, кейин...»
Ўқитувчи: «Менга айтсанг бўладику, онам касал десанг, мен тушунаманку?»

Ўқувчи: «Тушуниб турибсиз, кеча ҳам онамнинг аҳволи ёмон эди».
(Ўқитувчи оёқ кийими билан уради)
Ўқувчи: «Мени тўғри тушунинг, онам касал дедимку?».
Ўқитувчи: «Мен тушуняпман, ҳатто бўлим бошлиғига айтганман, группада шундай бола бор, онаси касал, ҳар доим онаси «боламни қўллаб-қувватланг» деб айтади (ўқитувчи оёқ кийими билан уради). Сен менга нега айтмай кетдинг».
(Ўқитувчи оёқ кийими билан уради).

Ўқитувчи: «Отанг қаерда?».
Ўқувчи: «Россияда».

Ўқитувчи: «Сени ўқитмайман, бугуноқ йўқотаман».
Ўқувчи: «Кейинги йил бошқа группага ўтаман» (ўқитувчи оёқ кийими билан уради).

Ўқитувчи: «Сени бошқа гуруҳга ўтказмайман, жинни бўлибсан, мен шу ерда ишласам, сени бошқа гуруҳга ўтказаманми? Сени ўзингни йўқотаман. Менга азоб бериб, бошқа группага ўтмоқчимисан. Қараб тур, сени курсда қолдираман, кимёдан қолдираман, биология ҳам ўзимники, ундан ҳам қолдираман. (Ўқитувчи оёқ кийими билан уради). Шерзод, сени қолдириб юбораман! (Ўқитувчи оёқ кийими билан уради). Бошқа группага ўтармиш... Қаердан чиқди бу гап? (ўқитувчи қўли билан уради). Мен шу ерда ишласам, сени бошқа группага ўтказмайман, документингни олиб, (ҳайдаб) юбораман. (Буни аввало) мендан сўрайдилар, бошқа группага ўтиш учун приказ чиқиши керак. Курсдан курсга ўтмади деган гап - 1-курсни тугатмади деган гап» (Ўқитувчи оёқ кийими билан уради).

Ўқувчи: «Қўлингизни тортинг, уйимдагилар ҳам мени бундай урмаган»
Ўқитувчи: «Уйингдагилар қандай уради сени айт, мен ҳам сени шундай ураман»

Ўқувчи: «Уйимдагилар мени урмаган» (Ўқитувчи сочидан тортиб, оёқ кийими билан уради).
Ўқувчи: «Қўлингизни тортинг домла»
Ўқитувчи: «Мен ураман сени, бундан олдинги кун нега дарсдан қочдинг»

Ўқувчи: «Қочмадим домла»
Ўқитувчи: «Ундан олдинги кун, шанба куни қаерга кетдинг?».

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўқитувчи бемор онаси туфайли дарсдан кетиб қолган ўқувчисини урмоқда (видео)