
Самарқанд шаҳрида талончи қизлар гуруҳи қўлга олинди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.
"20 апрель куни соат 01.00ларда уч номаълум шахслар Гўрўғли кўчасида 1984 й.т. Ф.Ахмедовни куч ишлатиш йўли билан қўрқитиб, “Самсунг” мобиль телефонини олиб кетганлар. Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Самарқанд туманида яшовчи, 1993 й.т. С.Нурматов, 1989 й.т. Г.Ашурова ва Пахтачи тумани Боғбон қишлоғида яшовчи, 1998 й.т. М.Кенжаевалар содир этганликлари аниқланиб ушланганлар", - дейилган хабарда.
Суриштирув ишлари олиб борилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар