
Марҳаматлик Умида Абдурашидова 23 кунлик чақалоғини 4500 доллар ва 4 миллион сўмга сотаётган пайти қўлга олинди. Бу ҳақда «Darakchi.uz» хабар бермоқда.
Умида ҳомиладор бўлгач, туғилажак фарзандини пуллашни кўзлай бошлади. Режадан хабар топган Умиданинг онаси эса уни бундай гуноҳ йўлдан қайтариш ўрнига, қинғир мақсадини амалга оширишга ёрдам берди.
Бола туғилгунга қадар улар турли йўллар орқали болани сотиш ҳаракатига тушди.
Жиноий гуруҳ Булоқбоши туманида Лобар исмли аёл билан олдиндан келишиб, 23 кунлик гўдакни 4500 доллар ва 4 миллион сўмга сотаётган пайтда Андижон вилояти ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан қўлга олинди. Мазкур воқеа тафсилотларини қуйидаги >>>ҲАВОЛА орқали кўришингиз мумкин.
Мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар