21:56 / 26.04.2018
4 115

Шавкат Мирзиёев: "Фуқароларимиз нима учун шароит йўқ жойда яшаши керак?"

Шавкат Мирзиёев: "Фуқароларимиз нима учун шароит йўқ жойда яшаши керак?"
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Унда «Обод қишлоқ» дастурига мувофиқ қишлоқларни ободонлаштириш ишларини сифатли ташкил этиш ва жадаллаштириш, бу борада мутасадди раҳбарларнинг шахсий масъулиятини ошириш муҳокама қилинди.

«Обод қишлоқ» дастурини ўзим ўтказганимнинг энг катта маъноси – туман, вилоятдаги тўрт раҳбарнинг барчаси кабинетни қулф-калит қилиб, пастга, қишлоқма-қишлоқ, маҳаллама-маҳалла юриши керак. Бир кун бир одамни рози қилсак, битта иш жойини яратсак - ўша ҳам муваффақият. Мана шуни ҳамма эшитиб олсин. Ҳеч ким энди яшириб ҳеч нарсадан қутула олмайди. Сўнгги йилларда қишлоқларни ободонлаштириш бўйича бирон-бир амалий иш қилинмаган, бунга молиявий манбалар ажратилмаган.

Энди фақат иш билан халқимизнинг ишончига киришингиз мумкин. Яшириш, сводка, ура-ура билан ҳеч ким ҳеч қаерга бора олмайди. Фермер хоҳласа халқимизни боқаётган ерга уй қуриб олади – на кадастр, на прокурор, на туман ҳокимлиги, на солиқ ҳеч нарса қилмайди. Бу нимадан далолат? Булар бефарқ одамлар. Нимадан далолат? Коррупция, порахўрликдан. Ер сотиляпти... Яқинда ер сотиш бўйича қабул қилинган қарорлар бежиз эмас. Ўзбошимчалик билан қуриб олиш оддий ҳолатга айлангани, бизда давлат деган тизим давлатчилигини қилмагандан, адолат деган тизим адолатсизлик бўлгани учун одамлар биздан норози. Давлатдан норози!

Қўчқоровнинг (молия вазири Жамшид Қўчқоров - таҳ.) ўзи чиқиб кўрди. Одамларда иш йўқлиги майли, яшаш жойи йўқ! Болаларни чакки томиб ётган, зах уйларда қандай тарбия қилса бўлади? Қани маънавият, баландпарвоз гаплар? Саккиз фоиз, бошқалар қани?» – деди Мирзиёев.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шавкат Мирзиёев: "Фуқароларимиз нима учун шароит йўқ жойда яшаши керак?"