19:25 / 27.04.2018
5 196

Юнусободлик фуқаронинг уйидан қурол топилди

Юнусободлик фуқаронинг уйидан қурол топилди
Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси хабарига кўра, Юнусобод тумани ИИО ФМБ 5-сон ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир натижасида 1978 йил Тошкент шаҳрида туғилган Д.Акромов (исмлар ўзгартирилган) хонадонидан 1 та 12 калибрли ТОЗ-43 русумидаги ов милтиғи, 1 та пневматик қурол, 29 дона фойдаланилмаган ов ўқи, 59 дона фойдаланилган ов милтиғи ўқи борлиги аниқланди ва тегишли тартибда олиб қўйилди.

Маълум бўлишича, қуроллар Д.Акромовнинг 2004 йилда вафот этган отасига тегишли бўлган. Бироқ фуқаро шу вақтга қадар уларни ҳуқуқ посбонларига топширмай ўз уйида ноқонуний равишда сақлаб келган.

Баллистик экспертиза хулосасига кўра, қурол-аслаҳаларнинг маълум бир қисми фойдаланишга яроқли. Шу боис фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 248-моддаси (Қурол, ўқ-дорилар, портловчи моддалар ёки портлатиш қурилмаларига қонунга хилоф равишда эгалик қилиш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкент шаҳар ИИББ пойтахт аҳолисидан рухсат этилган тегишли ҳужжатларсиз сақланаётган қуроллари бўлса, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларига топширишларини сўрайди. Эслатиб ўтамиз, қуролларни ихтиёрий равишда топширган фуқаролар жиноий жавобгарликдан озод этилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Юнусободлик фуқаронинг уйидан қурол топилди