date
views 7 134

Наманганда акасини ўлдириш учун қотил ёллаган сингил

Наманганда акасини ўлдириш учун қотил ёллаган сингил
Фото: ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси
Наманган вилоятининг Чуст туманида 26 апрель куни 1978 йилда туғилган А.Б. вилоят ИИБга мурожаат қилиб, синглиси Н.Х. таниши Ш.Д.ни уни қасддан ўлдириш учун ёллашни режалаштириб, М.А. орқали 1,5 миллион сўм ва 50 доллар берганлиги, қотилликни амалга оширгандан сўнг яна 1000 доллар беришни ваъда қилганлигини билдирди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Мазкур ариза юзасидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Н.Х. ва М.А. Ш.Д.га А.Б.ни ўлдириш шартлигини телефон орқали қайта тушунтириб, режа амалга ошган тақдирда қўшимча 1000 доллар берилишини айтганлари ёзиб олинди.

А.Б.нинг яшаш уйида гўёки уни қасддан ўлдирилганлиги ҳолати саҳналаштирилиб, бу ҳақда Ш.Д. қотиллик жиноятини содир этишга буюртма берган Н.Х. ва М.А.га маълум қилди.

Н.Х. шу куни уйи олдида Ш.Д.га 100000 сўм бераётган пайтда ички ишлар органлари тезкор гуруҳи томонидан қўлга олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан Н.Х. ва М.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 25 ва 97-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Наманганда акасини ўлдириш учун қотил ёллаган сингил