date
views 8 705

Ғиждувонда ағдарилган автобус: расмий тафсилотлар эълон қилинди

Ғиждувонда ағдарилган автобус: расмий тафсилотлар эълон қилинди
Бугун Бухорода автобус ағдарилиб кетгани ҳақида хабар берган эдик. Ички ишлар вазирлиги расмий сайтида ушбу ҳодиса тафсилотлари эълон қилинди.

Маълум бўлишича, ҳодиса 10:50да Бухоро вилоятининг Жондор туманида содир бўлган. Ғиждувон туманида яшовчи Ж.Музаффаров бошқарувидаги «Сетра» русумли автобусни туман ҳудудидан ўтувчи А-380 «Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу» автомобиль йўлининг 319-км.да ҳайдаб кетаётган вақтида авуловнинг орқа ўнг ғилдираги балони ёрилиб кетган. Оқибатда автобус йўл четига чиқиб, «ёнбошлаган».

Ҳодиса оқибатида 49 нафар йўловчининг 4 нафари жароҳат олган ва шифохонага ётқизилган. Шунингдек, 26 нафар йўловчига шифохонада тиббий ёрдам кўрсатилган. Яна 19 нафар йўловчи эса жароҳат олмаган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ғиждувонда ағдарилган автобус: расмий тафсилотлар эълон қилинди