
Мамлакатимизда давлат ташрифи билан бўлиб турган Туркия Жумҳурияти президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған кеча Одлий мажлис қонунчилик палатаси ва сенати аъзолари олдида чиқиш қилди.
Туркия президенти ўз чиқишини Ўзбекистон халқ шоири, Ўзбекистон қаҳрамони Эркин Воҳидовнинг «Ўзбегим» қасидасининг туркча таржимасини айтиш билан бошлади ҳамда депутат ва сенаторларнинг олқишига сабаб бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикасининг президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил октябрь ойидаги Туркияга давлат ташрифи чоғида ҳам Эрдўған Абдулла Ориповнинг «Ўзбекистон — Ватаним маним» шеъридан парча ўқиб берган эди.
[media=https://youtu.be/IXip1L5c4eI] «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар