23:53 / 04.05.2018
4 887

Булунғурда “севишганлар”ни жойлаштиргани учун меҳмонхона ходими қамалди

Булунғурда “севишганлар”ни жойлаштиргани учун меҳмонхона ходими қамалди
Булунғур туманидаги “Мингтепа” маҳалласида жойлашган “Wеstеrn” меҳмонхонасида бошқарувчи бўлиб ишлаган Т. Б. 2018 йил 16 февралда меҳмонхонага эр-хотин бўлмаган йигит ва қизни жойлагани учун қамалди.

Маълум бўлишича, бошқарувчи “меҳмонлар”нинг шахсини тасдиқловчи паспортларини олиб, кўздан кечирган. Эр-хотин эмаслигини билгач, “секингина” суҳбат қилган.

“Монтя” ва “Руся” жинсий алоқа қилиш мақсадида келгани ва шароит яратиб беришини сўраб, пул таклиф қилади.

Т. 300 минг сўм пулни олиб, уларни хонага жойлаштирган.

Шу маҳал ИИБ ходимлари кириб келиб бошқарувчини қўлга олган.

Т. Б.га нисбатан бир йилу икки ой муддатга озодликдан чеклаш жазоси қўлланилди, деб "Даракчи" нашри хабар берди "Зарафшон" нашри хабарига таяниб.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Булунғурда “севишганлар”ни жойлаштиргани учун меҳмонхона ходими қамалди

Жамият янгиликлари