08:32 / 05.05.2018
3 556

Николайчук: Мирзиёев ташқи сиёсатда собитқадамлик билан илгариламоқда

Николайчук: Мирзиёев ташқи сиёсатда собитқадамлик билан илгариламоқда
Туркия президентининг Ўзбекистонга ташрифи — Шавкат Мирзиёевнинг мамлакат имижини ва президент сифатида ўз имижини халқаро майдонда мустаҳкамлаш йўлидаги навбатдаги ютуғидир, деди Россия стратегик тадқиқотлар институти (РИСИ) минтақавий хавфсизлик муаммолари бўлими бошлиғи Игорь Николайчук Sputnik'га берган интервьюсида.

"Мен Шавкат Мирзиёев дунё сиёсатида янги ролга даъвогарлик қилаётган мамлакатнинг етакчиси сифатида ўз халқаро нуфузини кўтара олганининг исботини кўрмоқдаман. Мирзиёев минтақада, Ўзбекистон ичида ва Ўзбекистон ташқарисида барқарорлик ва фаровонлик бўлиши учун нимадир қилишни истаётган раҳбар вазифасини уддалай олаётганини намойиш этмоқда", — деди Николайчук.

Экспертнинг фикрича, Эрдўғоннинг ташрифи Туркия учун ҳам, Ўзбекистон учун ҳам фойдали ва бу ташриф Туркиянинг "Буюк Турон" доктринасидан мутлақо холи.

"Мазкур ташриф Туркиянинг пантуркизм билан боғлиқ ташқи геосиёсий доктринасидан мутлақо холи. Туркия эндиликда Марказий Осиё минтақасига этник ва тарихий яқин халқларни ўз измига солишни истайдиган мамлакат сифатида келмоқчи эмас. Бу эса шахсан Шавкат Мирзиёев ва Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг дипломатик муваффақиятидир", — деди Николайчук.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Николайчук: Мирзиёев ташқи сиёсатда собитқадамлик билан илгариламоқда