23:42 / 09.05.2018
5 746

Ўзбекистонда цемент қийматини пасайтириш бўйича қарор қабул қилинди

Ўзбекистонда цемент қийматини пасайтириш бўйича қарор қабул қилинди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 май кунги ПП-3696 рақамли «Ички бозорни цемент билан барқарор таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори эълон қилинди, деб ёзади Norma.

Монопол корхоналарга фуқаролар учун арзон турар жой, ижтимоий соҳа объектлари, транспорт инфратузилмалари ва сув хўжалиги объектларини марказлаштирилган манбалар ҳисобидан қурилишни амалга ошираётган пудрат ташкилотларига икки томонлама шартномалар асосида 2 миллион тонна ҳажмида цемент сотишга рухсат берилди.

Бунда бир тонна цемент нархи 367 минг сўм, олдиндан тўлов эса 100 фоизни ташкил этади.

Шунингдек, цемент ва клинкер ишлаб чиқарувчиларга олинган даромад устама фойда деб тан олинувчи чегара оширилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда цемент қийматини пасайтириш бўйича қарор қабул қилинди