08:03 / 11.05.2018
6 868

Бу йил ОТМ қабул имтиҳонлари қандай ўтади?

Бу йил ОТМ қабул имтиҳонлари қандай ўтади?
Жорий йил ташкил этилиши режалаштирилган ОТМ қабул тест натижалари онлайн эълон қилинади. 10 май куни "Ўзбекистон" телеканали орақали тўғридан-тўғри эфирга узатилган “Муносабат” ток-шоусида шулар ҳақида фикр юритилган. Бу ҳақда ҳуқуқшунос ва блоггер Хушнуд Худойбердиев хабар берган.

Экспертлар фикридан англашиладики, бу йил барча фанга 2.1 баллдан берилиши ҳақидаги гаплар - шунчаки миш-миш, ҳақиқат эмас. Аввалгидек, 1.1, 2.1 ва 3.1 баллдан берилади.

Маълум қилинишича, тест синовларининг биринчи куни ишлатилган саволлар кейинги кунларда тушмайди. Шунингдек,15 кун давомида SMS хабарлар ва телефон алоқаси ўчирилиб қўйилмайди, балки республика бўйлаб тест ўтувчи 57 та катта павильонларга алоқани узувчи мосламалар ўрнатилиши режалаштирилмоқда.

"Барча ҳудудлардаги тест саволлари китоби Тошкентга махсус фельдъегерлик хизматлари орқали самолётларда олиб келинади ва Тошкентда текширилади. Тест жавоблари эртаси куни ДТМ сайтида эълон қилинади, аввалгидек тест ўтказилган бинога жавоб варақалари илинмайди. Чунки эртаси куни у ерда бошқа тестлар ўтаётган бўлади", дейди блоггер.

Кўрсатувда айтилишича, бу йилдан бошлаб бутун республикада тестга шпаргалка, телефон ва ҳ.к. олиб киришга уринган абитуриент ўша заҳоти тестдан четлатилади.

"Аввалгидек, кечиримли бўлиб, телефонини олиб қолиб, уни номерланган конвертга солиб, абитуриентни ўзини тестга киритиб юбориш бўлмайди. Олиб киришга уринишнинг ўзиёқ акт тузиб, четлатишга сабаб бўлади. Ва бу жуда тўғри қарор, ушбу таклифни аввалроқ қуйидаги мақолада ёзгандим", дейди Хушнуд.

Тест синовлари кундузги, махсус сиртқи ва кечки (сменали) таълим шакли учун ҳар йили 1 августдан 15 августгача бўлган муддатда, қоида тариқасида, кунига икки сменада ўтказилади. Биринчи смена соат 08:00 да, иккинчи смена соат 15:00 да бошланади.

Тест топшириқларини бажариш учун 30 та тест топшириғига 1 соат, 60 та тест топшириғига 2 соат, 90 та тест топшириғига 3 соат вақт белгиланади. Бунда эътибор бериш керакки, бу вақт жавоблар варақасини тўлдириш билан бирга берилмоқда.
Айтишларича, тест ўтадиган павильонлардаги камералар 31 июль куни ёқиб қўйилади ва 16 август куни ўчирилади;

Тест синовлари жараёнлари интернет орқали трансляция бўлади ва имкони бўлса республика ҳамда маҳаллий телеканаллар орқали тўғридан-тўғри намойиш этиш ҳам режалаштирилмоқда.​

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бу йил ОТМ қабул имтиҳонлари қандай ўтади?