
Университет талабаси инглиз тили фанидан имтиҳондан ўта олмаган ҳамда буни уйидагилардан беркитиб келган ва бу сир “ошкор” бўлгач, ўзини осган деган тахминлар айтилмоқда.
“UzNews.uz” нинг хабарига кўра, талаба 2 курсда ўқишга қатнаб юргани айтилди. Лекин, у 1-курсдаги инглиз тили фанидан якуний назорат имтиҳонидан ўта олмаган. Бу эса унинг Университетдан “ҳайдалиши”га сабаб бўлиши мумкин бўлган “ҳолат” деб қаралган.
Талаба имтиҳондан ўта олмаганлигини уйдагиларга айтмасдан, улардан “беркитиб” келган. Унинг бу “сири” ошкор бўлгач, кучли ҳаяжон остида ўзини осиб қўйганлиги таъкидланмоқда.
Бу ҳолат Университетдаги барча талабаларга кучли салбий таъсир ўтказгани қўшимча қилинди. Бундан ташқари, бу хабар марҳум талабани таниганлар ва Университетнинг қолган талабаларига ҳам ўта кучли таъсир қилгани, Университет ўқитувчиси томонидан маълум қилинди.
Шунингдек, бу воқеа ортидан марҳумнинг онаси ҳам бу иш юзасидан тергов ишларини олиб бораётган ҳуқуқни муҳофаза қилиш ходими ҳам Университетга ташриф буюриб, воқеаларни ўрганган.
Университет раҳбарияти хизмат сафари билан Украина давлатида бўлганлиги сабабли бу ҳақда тўлиқроқ маълумот олиш имкони бўлмади. “UzNews.uz” бу борада журналистик суриштирувни давом эттиради ва воқеани батафсил ёритиб боради. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар