Шуҳрат Отамуҳамедов 12 май куни Тошкент шаҳрининг Учтепа туманига ҳоким этиб тайинланди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Хабар беришларича, 1975 йили Тошкент шаҳрида туғилган Отамуҳамедов Тошкент электротехника алоқа институти (1998) ва Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини (2006) тамомлаган.
тамухамедов Шухрат Maxамадназимович 12 май куни Тошкентнинг Учтепа тумани ҳокими лавозимига тайинланди. Эслатиб ўтамиз бунга қадар туман маъмуриятини бошқарган Шавкатбек Турдиевич Мирзо Улуғбек тумани ҳокими лавозимига тайинланган эди.
Жорий тайинловга қадар Отамуҳамедов 2016 йилдан «Ўзбекистон почтаси» бош директори, аввалроқ Вазирлар Маҳкамаси Ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари ахборот-таҳлил департаменти Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш масалалари шў’басининг мудири (2013—2016) бўлиб ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, Учтепа туманининг аввалги ҳокими Шавкат Эргашев апрель ойида Мирзо Улуғбек тумани ҳокими этиб тайинланган эди. Мирзо Улуғбек туманининг бундан аввалги ҳокими Шерзод Кудбиев эса бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири лавозимига тайинланган эди.
Қайд этиш жоиз, 12 май куни Тошкентнинг Олмазор ва Сергели туманларига ҳам янги ҳокимлар тайинланди. Хусусан, Сергели туманининг собиқ ҳокими Бахтиёр Раҳмоновга Олмазорга раҳбарлик ишониб топширилган бўлса, унинг Сергелида бўшаб қолган ўрнига шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Нозим Ҳусанов тайинланди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео)
Хитой АҚШни «қизил чизиқлар»ни кесиб ўтишдан огоҳлантирди ва «душман эмас, ҳамкор» бўлишга чақирди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади