
Андижон вилоятининг Жалолқудуқ туманида истиқомат қилувчи К. П ўзининг «Матиз» русумли автомобилида Қўрғонтепа туманидаги «Мустақиллик» кўчаси бўйлаб кетаётиб «Лада» автомобили эгаси Т. О. га йўл бўшатмагани учун ўртада жанжал чиқди. Натижада Т. О қўлига пичоқ олди-ю, К. П. нинг кўкрак қафаси қисмига жиддий тиғ жароҳати етказди.
Гарчи жабрланувчига ўз вақтида тез тиббий ёрдам кўрсатилган бўлса-да, у касалхонада вафот этди.
Ҳозирги вақтда Т. О. милиция ходимлари тарафидан қўлга олинган. Ушбу факт юзасидан жиноий иш қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Манба: Hordiq.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар