22:50 / 15.05.2018
6 346

Қашқадарёда ёққан кучли ёмғир кўплаб уйларни вайронага айлантирди

Қашқадарёда ёққан кучли ёмғир кўплаб уйларни вайронага айлантирди
Айниқса, Қашқадарёнинг Китоб туманида яшовчилар селдан жиддий жабр кўрди. 13 дан 14- майга ўтар кечаси кучли сел келиши натижасида 5 та маҳалла аҳлига қийин бўлди.

Хабар қилишларича, Жиллисув маҳалласида 112 та уй сув остида қолган. Шуларнинг еттитаси яшашга яроқсиз дея ҳисобланди. Боғибаланд маҳалласида 15 та, Анорзорда 3 та, Макридда 36 та, Аёқчида эса 40 та уй жиддий зиён кўрди.

Бундан ташқари, сел қишлоқларни бир-бири билан боғлаб турувчи жами 12 та кўприкни ҳам ювиб кетган. Автомобил йўллари сув остида қолиши натижасида машиналар ҳаракати тўхтатиб қўйилди. Баъзи фуқаролар сел туфайли машиналари йўқолгани ҳақида милиция бўлимига мурожаат этган. Ҳалок бўлганлар, жароҳат олганлар, бедарак йўқолганлар ҳақида хабар берилмади. Фақат айрим хонадонларга тегишли уй ҳайвонлари сирли тарзда ғойиб бўлгани ҳақида маълумот берилди.

Ҳозирги вақтда сел туфайли кўрилган зарарни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда. Уйи сув остида қолганлар вақтинча яшаш учун мўлжалланган жойларга кўчирилди.

Манба: podrobno. uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қашқадарёда ёққан кучли ёмғир кўплаб уйларни вайронага айлантирди