00:08 / 20.05.2018
6 069

Косонсойдаги кучли ёмғирдан сўнг 543 та ҳовли сув остида қолди

Косонсойдаги кучли ёмғирдан сўнг 543 та ҳовли сув остида қолди
Наманган вилоятининг Косонсой тумани «Ровот», «Гузар», «Боғ» «Сойбўйи», «Хонқўрғон», «Янгишаҳар», «Янгийўл», «Қозоқовул» ва «Булоқбоши» маҳаллалари ҳудудида 18 май куни соат 17:30 да кучли жалали ёмғир ёғиши натижасида 543 та ҳовли қисман сув остида қолган.

Фавқулодда вазиятлар вазирлигидан хабар беришларича, маҳаллар ҳудудидаги ирригация тизимлари кўп миқдордаги ёмғир сувларини сиғдира олмаганлиги сабабли аҳоли хонадонларига сув кирган.

«Ижтимоий соҳа обектларига сув кирмаган. Аҳолини кўчириш ишлари талаб этилмади», — дейилади вазирлик ахборотида. Ҳодиса оқибатида жабрланганлар ҳақида ҳам маълумот келиб тушмаган.

Вазирликдан маълум қилишлирича, сел оқимлари оқибатларини бартараф этиш мақсадида Косонсой тумани ҳокимлигида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, туман коммунал хизматлари ва бошқа тегишли идоралар вакилларидан иборат штаб ташкил этилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Косонсойдаги кучли ёмғирдан сўнг 543 та ҳовли сув остида қолди