
Департаментнинг Шайхонтоҳур туман бўлими ходимлари томонидан 2018 йил 19 май куни тезкор тадбир ўтказилиб, тадбирда Чилонзор туманида жойлашган “Avtotexxizmat” МЧЖ ходимлари К. ва Б. “Lacetti” русумли автомашина сотиб олиш учун автомашинага шартнома олиб бериш эвазига фуқаро В.А.дан 900 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланганлар.
Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар бермоқда.
Мазкур ҳолат юзасидан департаментнинг Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туман бўлими томонидан “Avtotexxizmat” МЧЖ ходимларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар