date
views 4 390

Шавкат Мирзиёев Россия мудофаа вазирини қабул қилди (фото)

Шавкат Мирзиёев Россия мудофаа вазирини қабул қилди (фото)
Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Россия мудофаа вазири Сергей Шойгуни қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Учрашувда ҳарбий ва ҳарбий-техник ҳамкорлик кўламини кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди. Шунингдек, идоралараро ҳамкорликни ривожлантириш, икки томонлама тадбирлар ўтказиш, ҳарбий кадрларни профессионал тайёрлаш сингари масалалар муҳокама қилинди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати
Халқаро ва минтақавий сиёсатнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Сергей Шойгу Шавкат Мирзиёевга Россия раҳбари Владимир Путиннинг самимий саломини ва эзгу тилакларини етказди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шавкат Мирзиёев Россия мудофаа вазирини қабул қилди (фото)
-->