
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг хабар қилишича, 24 май куни соат 12.05ларда Самарқанд вилоятининг Пайариқ туманида жиноят юз берди.
Маълумотларга кўра, телефонда гаплашиб машинани бошқариб бораётган ҳайдовчи шу ерда хизмат вазифасини ўтаётган Самарқанд вилояти йўл-патруль хизмати инспектори И.Н. томонидан йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида тўхтатилган. Ҳайдовчи эса ходимнинг тўхташ ишорасига бўйсунмай ҳаракатни давом эттирган ва натижада сафдор И.Н.ни қасддан уриб юбориб, воқеа жойидан қочиб кетган. Шундан сўнг сафдор И.Н. жароҳат олган. Кўп вақт ўтмай, касалхонада вафот этган. Кўрилган чоралар натижасида “Дамас” русумли автомашинанинг эгаси С.Ш. эканлиги аниқланиб ушланган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар