Воқеага алоқадор бўлмаган иллюстратив сурат.
Фото: «troe.tv»
Бугун, 25 май куни пойтахтдаги Хўжа Аҳрори Валий жоме масжиди имом-хатиби жума намозидан сўнг жамоатдан бир оила ҳақига алоҳида дуо қилишни сўраб шундай деди, деб ёзади Хабар нашри:
— Куни кеча бўлган воқеани эшитиб Яратганнинг марҳамати кенглигига яна бир карра иймон келтирамиз. Бир юртдошимиз оиласи билан 16 йил фарзанд кутибди. Шунча йиллик илтижолар ижобати билан аҳли аёли бирданига уч ўғилни дунёга келтирибди. Уларга Муҳаммадаъло, Муҳаммадали, Муҳаммадамин деб исм қўйибдилар. Бизнинг олдимизга келганига сабаб мана шу фарзандларининг ҳақига дуо қилиб қўйишимизни сўрадилар. Фарзандларнинг кичкинаси Муҳаммадамин нимжонроқ туғилгани боис алоҳида даволаниш курсини ўтаётган экан. Ота-онага ҳар бир фарзанд жондан азиз-да! Шу кичкина Муҳаммадамин учун жамоатимиздан алоҳида дуо сўради. Дуо қиламиз, шу учала ўғил бир-бирларини етаклаб улғайишсин ва элига, юртига, динига хизмат қиладиган азамат йигитлар бўлиб вояга етишсин.
Ўз навбатида таҳририятимиз жамоаси ҳам бу дуолар ижобатини тилаб қолади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Damas учун онлайн контрактация очилади
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?