
Ўзбекистон Олий суди раиси ўринбосари Холмўмин Ёдгоров сайёр судлардан бири вақтида 18 ёшли бир ота муштумзўр хотинидан шикоят қилгани ҳақида гапирди. Ёдгоровнинг сўзлари «Жамият» газетасининг 2018 йил 18 май сонида эълон қилинган.
– Сайёр судлар вақтида яна бир ҳайратланарли ишга дуч келдик. Оила қурганига бир йилгина бўлган, бир нафар фарзанди бор жуфтлик ажрашмоқчи. Улар эндигина 18 га кирган. Ҳамма нарсаси етарли, алоҳида уй-жой, машина, эмин-эркин яшайди. Фақат куёв ажрашмоқчи.
Бунинг сабабини билиш учун йигитнинг ўзи билан ёлғиз суҳбатлашдик. Ишонасизми, у йиғлади. Хотини урармиш. Жуда ажабланарли ҳолат, лекин бор гап шу. Агар келиннинг айтганини қилмаса, кунини кўрсатармиш.
Буларнинг ўзи ҳали бола-ку, шу аҳволда қандай қилиб фарзанд тарбиялайди?
Холмўмин Ёдгоров,
Ўзбекистон Олий суди раиси ўринбосари
Ўзбекистон Олий суди раиси ўринбосари
Манба: Hordiq.uz “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.