
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК жорий йилнинг 3 июнидан 8 сентябрига қадар “Тошкент – Нью-Йорк - Тошкент” йўналиши бўйича эконом класснинг минимал тарифларини пасайтирмоқда.
Унга кўра, бир томонга учиш нархи 430 евро (4 037 924 сўм), бориб-келиш эса 829 евро (7 788 863 сўм) этиб белгиланди. Бу ҳақда "Халқ сўзи" нашри хабар тарқатди.
Йўловчилар учун қулай шароитлар яратиш мақсадида, шунингдек, “Самарқанд – Нью-Йорк” рейслари учун ҳам 3 июндан бошлаб бир томонли тариф жорий этилади.
Гап шундаки, шу асосда Самарқанддан Нью-Йоркка Тошкент орқали авиачипта расмийлаштириш учун яна бир қулайлик яратилади. Бунда “Самарқанд — Тошкент” ички маршрутида парвоз қилиш учун қўшимча тўловлар талаб этилмайди.
Авиачипта харид қилинган кунидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки курси бўйича сотилади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар