
Фото: «Mybrand.kz»
Россиянинг «33 пингвина» музқаймоқ ва десерт кафелари тармоғи Ўзбекистон бозорига кирмоқда, деб ёзади Дарё. Маълумотни компанияда тасдиқлашди.
«33 пингвина» тармоғининг илк кафелари, ёзги павильонлари ва кўчма савдо нуқталари Тошкентда ёзда пайдо бўлади.
Франчайзернинг Ўзбекистондаги шериги мамлакат ҳудудида таниқли брендлар маҳсулотларини етказиб бериш ва илгари суриш билан шуғулланувчи Premium Trade Group компанияси бўлди.
Компанияда маълум қилишларича, келажакда маҳаллий савдо тармоқлари ва умумий овқатланиш муассасалари билан ҳамкорлик қилиш режалаштирилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар